«газ «заправка»» тегли мақолалар


Энергетика вазирлиги: Метан учун 3350 сўмдан зиёд тўлов қилган бўлсангиз, уни қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эгасиз
1 апрель 2024, 21:55

Энергетика вазирлиги: Метан учун 3350 сўмдан зиёд тўлов қилган бўлсангиз, уни қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эгасиз

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 1 апрель куни АГТКШларда метан 3800 сўмдан сотилди, бу белгиланган чегара, яъни 3350 сўмдан юқори. Энергетика вазирлиги истеъмолчилар шохобчага чек билан қайтиб, ортиқча тўланган суммани қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканини маълум қилди.

Ўзбекистондаги барча газ «заправка»ларга «қисқа муддатли» чекловлар киритилмоқда
18 феврал 2024, 11:39

Ўзбекистондаги барча газ «заправка»ларга «қисқа муддатли» чекловлар киритилмоқда

Магистраль газ қувурларида босимнинг камайиши сабабли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига «қисқа муддатли» чекловлар киритилмоқда. Бензин «заправка»ларга автобензин маҳсулотлари қўшимча миқдорларда етказиб берилади, дея ишонтирди Энергетика вазирлиги.

Ҳаво совиши сабаб газ «заправка»ларнинг иш графиги ўзгариши мумкин
15 феврал 2024, 14:42

Ҳаво совиши сабаб газ «заправка»ларнинг иш графиги ўзгариши мумкин

Ўзбекистонда 16−18 февраль кунлари ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши сабаб АГТКШлар иш графигига ўзгартиришлар киритилиши мумкин. «Ҳудудгазтаъминот» ҳайдовчилардан автомобилларни ёнилғи билан тўлдириб олишни сўради.

Фарғонада газ «заправка»даги жанжал оқибатида бир йигит вафот этди
5 феврал 2024, 10:06

Фарғонада газ «заправка»даги жанжал оқибатида бир йигит вафот этди

Данғара туманидаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида уч нафар шахс ўзаро жанжаллашган. Жанжал вақти фаол қаршилик кўрсатилгани сабаб уларни ажратмоқчи бўлган йигит ҳушини йўқотган. У шифохонага олиб борилаётган вақтида вафот этган.

«Биз газ «заправка»ларини ёпмадик» — энергетика вазири
22 декабр 2023, 14:50

«Биз газ «заправка»ларини ёпмадик» — энергетика вазири

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, вазирлик Ўзбекистондаги газ «заправка»ларини ёпмаган, фақат иш вақтини чеклаган. Аввалроқ 630 дан ортиқ газ тўлдириш шохобчалари совуқ ҳаво туфайли ўз фаолиятини тўхтатгани хабар қилинган эди.

Сурхондарёда ҳам метан газ қуйиш шохобчалари иш вақтига чеклов киритилди
7 декабр 2023, 17:08

Сурхондарёда ҳам метан газ қуйиш шохобчалари иш вақтига чеклов киритилди

Андижон ва Қорақалпоғистон ортидан Сурхондарё ҳам метан газ қуйиш шохобчалари иш вақтига чеклов киритилди. Вилоятдаги АГТКШлар 2023 йил 7 декабрдан бошлаб соат 8:00 дан 17:00 гача ишлайди.

Ўзбекистонда метан «заправка»ларда газнинг бир кубометри 3250 сўмгача ошди
1 октябр 2023, 23:21

Ўзбекистонда метан «заправка»ларда газнинг бир кубометри 3250 сўмгача ошди

Тадбиркорлар учун газ тарифлари оширилгани ортидан 1 октябрдан АГТКШларда бир кубометр газ нархи 2700−2800 сўмдан 3100−3250 сўмга (максимал нарх) кўтарилди. Маълум қилинишича, прокуратура шохобчалар раҳбарларини нархларни ҳукумат белгилаб берган чегарадан оширмаслик ҳақида огоҳлантирган.

Нукусда метан «заправка» 3,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
17 август 2023, 16:56

Нукусда метан «заправка» 3,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Нукусдаги метан «заправка» 19 мингдан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг газдан ноқонуний фойдаланиб, 3,8 млрд сўмлик зарар етказгани аниқланди.

Қашқадарёда газ тақсимлаш станциялари салкам 23 млрд сўмлик газни талон-торож қилгани аниқланди
27 апрель 2023, 11:19

Қашқадарёда газ тақсимлаш станциялари салкам 23 млрд сўмлик газни талон-торож қилгани аниқланди

Қашқадарёда 15 та газ тақсимлаш пункти ва станцияси салкам 23 млрд сўмлик суюлтирилган газни талон-торож қилгани аниқланди. Улар газни қабул қилиш ва етказишда ҳукумат қарори талабларига риоя этмаган.

Бухорода тадбиркорлар салкам 12 млрд сўмлик табиий газни талон-торож қилишда гумонланмоқда
4 март 2023, 14:41

Бухорода тадбиркорлар салкам 12 млрд сўмлик табиий газни талон-торож қилишда гумонланмоқда

Ғиждувон туманида автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобчаларининг 3 тасида табиий газ талон-торож қилингани айтилмоқда. Оқибатда давлат манфаатларига 11,8 млрд сўм зарар етказилган. Мансабдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг